Xush kelibsiz (34-qism) | Хуш келибсиз (34-кисм)

Воспроизведение вашего видео начнется через 10
Пропустить (4)
4 Просмотры
Издатель
Ушбу, ситком сўнгги йилларда юртимизда туризмнинг ривожланиб бораётганини инобатга олган ҳолда, тасвирга олинади. Юртимиздаги меҳмонхоналарнинг шарт шароитлари биргина меҳмонхона мисолида очиб берилади.
Қисми: 60 та қисм
Давомийлиги: 20 дақиқа.
Жанри: Эксентрик комедия
Қисқача мазмуни: Асосий воқеалар битта меҳмонхонада бўлиб ўтади. Сериалнинг бош қаҳрамонлари 5 нафар бўлиб, улар ушбу меҳмонхонада турли лавозимларда фаолият олиб боришади. Ҳодисаларнинг бари шу беш қаҳрамон атрофида бўлиб ўтади. Ҳар бир қисмда бир воқеа бошланиб тугалланилади. Ҳар бир қисмда бирор соҳада (Мусиқа, спорт, театр ва ҳаказо...) ном қозонган шаҳслар пайдо бўлади.
Ситком воқеасига кўра. Меҳмонхона бизнеси билан шуғулланувчи Шуҳрат аканинг ишлари шу соҳада анча илгарилаб кетган. Ҳозирда шаҳардаги олди меҳмонхоналардан бири шу инсонга тегишли. Шуҳрат аканинг Бахтиёр исмли яккаю ягона ўғли бор. Шухратака ўғлини чет элнинг олди Университетига юборган. Бахтиёр айни шу соҳа бўйича таҳсил олган. Воқеа Бахтиёрнинг чет элдан келиши билан бошланади.
Бахтиёр, анча ўзига бино қўйган ман-ман йигит....отасига тезроқ бирон меҳмонхонада бош менеджер бўлиб ишламоқчи эканлигини айтади. Бироқ Шухрат ака ўғлининг феъл атворини билган ҳолда уни ўзининг меҳмонхонасида оддий ишчидан иш бошлашлиги кераклигини айтади.Бахтиёрга отасининг қарори ёқмасада иложсизликдан рози бўлади. Шухрат ака меҳмонхонага келиб Бахтиёрни ишчилар билан таништиради. Бахтиёрнинг келиши аксарият ишчиларга ёқмайди.Бахтиёр тезроқ отасининг меҳмонхнасидан кетишни режалаштиради бироқ бир ҳодиса бўлиб ўз мақсадини амалга оширишни кейинроққа суришга мажбур бўлади. У меҳмонхона иш юрутувчиси Мавлуда исмли қизни бир кўришдаёқ ёқтириб қолади. Энди Бахтиёр меҳмонхонадаги барча ишчилар билан тил топишиши керак бўлади.
Категория
TAS-IX СЕРИАЛЫ
Комментариев нет.