Марказий Осиёда ҳарбий тизим тарихи | Tarixiy savol

Воспроизведение вашего видео начнется через 10
Пропустить (4)
3 Просмотры
Издатель
"Тарихий савол" кўрсатуви
"Ўзбекистон тарихи" телеканали
Қадимги Шарқ тарихи биз учун айрим миқдорда ҳужжатларни, яъни дипломатик мактублар, шартномалар ва бошқа халқаро аснодларни сақлаб қолди-ки, улар қадимий шарқ подшоликлари ўртасида жадал алоқалар мавжуд бўлганидан далолат беради.
Милоддан аввалги 3 мингликни ўзида мисрликлар қўшни мамлакатлар билан муносабатлар ўрнатишга уринганлар. VI – нчи авлод подшолар даврида (XXV аср м.а.) мисрликлар пуни мамлакатига (Қизил денгизнинг жанубий соҳили) элчилик экспедиясини юборганлар.
2-нчи минг йилликнинг (м.а.) бошларига келиб Мисрни қўшни давлатлар билан алоқалари жадаллашиб боради. Подшох саройида, ўзга элларга элчи сифатида юбориладиган махсус хизматчилар тоифаси пайдо бўлди.
XVIII авлод даврида (м.а. 2 минг йилликнинг ўртасида) Миср, Қадимий Шарқнинг халқаро ҳаѐтида биринчилар ролини ўйнади. Мисрликлар Митания, Вавилон, Ассирия, Хеттлар давлати, Крит подшолиги, Эгей ороллари ҳамда Сурия ва Фаластин князлари билан алоқаларни ўрнатди. Мисрда, дипломатик ѐзишмалар билан ташқи ишлар бўйича тузилган махсус давлат маҳкамаси шуғулланар эди.
Қадимий Шарқ дипломатиясига оид хужжатлар орасида Миср Фиравни Рамсес II нинг Хеттлар подшоси Хаттусил III билан 1296 йилдаги (м.а.) Аль– амарн ѐзишмаси ва тузилган шартномаси алоҳида диққатга сазовор. 1887 – 1888 йилларда Амарна деб номланган жойда (Ўрта Мисрнинг, ўнг соҳили) XVIII авлод Фиравнлари Аменхотеп III нчи ва унинг ўғли Аменхотеп IV инчига (2-нчи минг йиллик ўртаси, XV – XIV аср м.а.) қарашли дипломатик ѐзишмалари архиви топилди.
Категория
UZBEK TV
Комментариев нет.