Чемодандан ёш қизнинг скочланган жасади топилган жиноят изидан | Bir jinoyat izidan

Воспроизведение вашего видео начнется через 10
Пропустить (4)
7 Просмотры
Издатель
"Бир жиноят изидан" кўрсатуви
"Ўзбекистон" телеканали
Халқимизда "ёмонга ёндошма, яхшидан адашма" деган гап бор. Бу ҳулқи бузуқ, урушқоқ, зўравон, инсонларга озор берувчи, ўзи ёмон, бетамиз, шум ниятли, ичи қора, яхшиликни билмайдиган очкўз, иккиюзламачи, худбин, сотқин, ўз манфаати йўлида ҳеч нарсадан қатмайдиган касофат одамалрга зинҳор ва зинҳор ёндашмаслик деганидир. Ҳа, аслида ҳам "ёмонни яхши бўлди деб суюнма" деган ҳаётий ҳақиқатлар ҳам борда.
Бундан бир аср муқаддам маърифатпарвар адибимиз Маҳмудҳўжа Беҳбудий ўз асарларида билимсизлик, маърифатсизлик, эътиборсизлик ва лоқайдликнинг оқибати фожиа билан якунланишидан огоҳ этган эди. Афсуски бугун ҳам жаҳолатга юз тутган кимсалар, фарзандларига азоб бериб келаётган оталар, ота-онасини зор қақшатаётган фарзандларнинг қилмишлари қулоғимизга бот-бот эшитилиб турипти. Фожианинг илдизи ўрганилганда эса яна ўша билимсизлик, ичкиликка ружуъ қўйиш, маънавиятсизлик нохуш воқеаларга сабаб бўлаётгани аниқлашади.
Категория
UZBEK TV
Комментариев нет.